Volume 257 pages
XX аср. Муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя
About the book
XX аср ўзбек насрида ишқий мавзуни бадиий талқин этган романлар, қиссалар кўп. Айни дамда, адабиётимиз хазинасида айнан муҳаббат мавзусида ёзилган, бугунги ва келгуси авлодлар ҳам ўқиб завқланадиган шода-шода марвариддек сара ҳикоялар ҳам мавжуд. Уларни ўқиган одам юрагининг энг тоза туйғуларга, бетакрор орзуларга ошно тутинган дамларини эслайди. Ҳаёт гулшанида муҳаббатнинг муаттар ифорларидан мастона юрган йўлларига хаёлан қайтади. Юрак бир энтикади, дард бир қўзийди, кўзлар бир чақнайди; хаёл ойнасида ёшлик, ишқ-муҳаббат, орзу-ҳавас, садоқат каби улуғвор фазилатларнинг суврати акс этади…Муҳтарам ўқувчи, биз атайин ушбу китобга жамланган муҳаббат ҳикоялари сюжет воқелигидан сўз очмадик. Уларни шарҳлаш, образлари, фабула ёки композицияси юзасидан назарий фикрлар баён этишдан тийилиб турибмиз.Шу маънода, сиз азизларга воқелиги висолдек лаззатли, баъзан ҳижронли ва изтиробли йигирма муҳаббат ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Уларни ўқиб завқланиш ва завқланиб ўқиш кайфияти сизга ҳамдам бўлсин!
Genres and tags
Leave a review