Volume 576 pages
Уста ва Маргарита
About the book
"Уста ва Маргарита" бизга қай бир жиҳати билан қадрли? Ундаги қайси манзаралар бизни ўзига ром этган? Асарда қандай оҳанрабо борки, адабиёт ихлос­мандлари ҳар гал у ҳақда янги-янги фикрларни ўртага ташлайдилар?Биз асарнинг сюжети ҳақида умумий фикр билди­ришдан йироқмиз. Шуниси аниқки, «Уста ва Маргари­та»ни ўқиган миллион ўқувчининг қалбидан миллион хил фикр, миллион хил тасаввур ўтади. Уни ҳар ким ўз қарашларига мослаб таҳлил қилади, ундан ўзига маъ­навий озуқа олади. Романдаги ҳар бир қаҳрамон билан боғлиқ воқеалар ўқувчи қалбидан шундай чуқур ўрин эгаллайдики, китобхон ҳам психологик, ҳам фантасти­кага йўғрилган бу асарни кучли ҳис-ҳаяжонсиз ёхуд осон унутилиб кетадиган воқеадек қабул қилолмайди. Асар мутолааси ўқувчидан алоҳида эътиборни ва муто­лаага маълум бир тайёргарликни талаб этади.Демак, азиз китобхонларимизни ушбу асар мутолаа­сига ва айни пайтда асар мутолаасидан кейинги янги баҳсга чорлаб қоламиз.
Genres and tags
Leave a review